Болалар темирйўл ўйинчоғи билан боғлиқ жумбоқ интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди(Видео)

11:04, 08 апрель

Америкалик Марк Блэнк-Сеттл ўзининг Twitter тармоғидаги саҳифасига кичик видеороликни жойлаштирди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Мазкур видеода болалар темирйўл ўйинчоғи билан боғлиқ жумбоқ акс этган. Гап шундаки, иккита бир қарашда бир  хил ўлчамдаги темирйўл излари устма-уст қўйилганда уларнинг ўлчами айнан бир хил. Бироқ кейинроқ улардан бирини олиб, иккинчисининг ёнига қўйилганда темирйўл изларининг биринчиси иккинчисига қараганда узунроқ эканлигини кўриш мумкин. Мазкур жумбоқ эса интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Аксарият фойдалаунвчилар уни тушунтиришга ҳаракат қилди. Пост қисқа вақт ичида 1000 дан ортиқ фойдаланувчилар томонидан бўлишилди.

 Жозеф ўғлининг ўйинчоқларини йиғиштираётганда мазкур ҳолатга гувоҳ бўлган ва уни ўзининг ижтимоий тармоқдаги дўстлари билан бўлишишга қарор қилган. Маълум бўлишича, мазкур кўз бойламачилик психолог Жозеф Жастроу номи билан боғлиқ. У мазкур ҳодисани 1982 йилда аниқлаган. Эффект тепада турган фигуранинг пастки қисми қисқалиги ва пастда турган фигуранинг устки қисми узунлиги билан тушунтирилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!