Улуғбек Раҳматуллаев юлдузлик касали билан қандай курашишини айтди

12:08, 08 апрель

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев  ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жамоат транспорти, хусусан метрода тушган суратларини тез-тез жойлаштиради. 

“7х7” газетаси хонанданинг жамоат транспортидан қанчалик мунтазам равишда фойдаланиши билан қизиқди.

“Имкон туғилганда, албатта метрога тушаман. Ўғлим Файзуллоҳ менга ҳамроҳ бўляпти. Очиғи метрода юришни жуда яхши кўраман. Машинам бўлмаган пайтларда ўқиш, турли юмушларга фақат метрода қатнардим”,—дейди хонанда. 

Газета мухбирининг “Нега метрода юрганингизда кўзойнак ва юзни тўсиб турувчи кепка киймайсиз?” деган саволига хонанда: 

“Кимдан яширинаман? Ўз мухлисларим ва ҳамюртларимданми? Бунинг нима кераги бор? Санъаткор ҳамма қатори инсон. Юлдузлик касалидан ҳимояланиш учун ҳам халқ орасида оддий инсон бўлиб юраман”,—дея жавоб берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!