Қидирувда бўлган "Пахтакор" футбол клуби массажчиси вафот этгани маълум бўлди

13:35, 08 апрель

Ўзбекистон футбол федерацияси "Пахтакор" футбол клуби массажчиси Анвар Бисеровнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди.

1969 йилда туғилган Анвар Бисеров 2016 йилнинг 3 февраль куни уйидан чиқиб кетганича, қайтиб келмагач, қидирувга берилган эди. Уни сўнгги бор Чирчиқ шаҳрида, "Пахтакор" футбол клуби логотипи туширилган кўк спорт кийимида кўришган.

Марҳумнинг қачон, қаерда вафот этгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!