Германияда дунёдаги илк учар автомобиль синовдан ўтказилди(Видео)

14:02, 08 апрель

Германияда Volocopter яъни дунёдаги илк учар автомобил синовдан ўтказилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Машина бир неча метр баландликка кўтарилиб, соатига 25 километр тезликда маълум масофани босиб ўтди. 

Учар автомобилни Германиянинг E-Volo компанияси ишлаб чиқмоқда. Унинг учувчисиз талқини 2014 йилда синовдан ўтказилган эди. Муҳандислар келажакда учар автомобиль тезлигини соатига 100 километрга етказишни режалаштирмоқда. Volocopter асосчилари ўзларининг янги ихтироларини келажакнинг экологияга зарар келтирмайдиган техникаси дея баҳоламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!