Ширин Маматова: “Отамнинг қароридан йиғлаганман”

14:43, 08 апрель

Хонанда Ширин Маматова Ёдгор Мирзажонов билан бирга миллий эстрада йўналишида куйлаган “Қайларга борай?” таронасидан сўнг халқ назарига тушди. 

“Тасвир” газетаси хонанда билан суҳбат уюштирди. Ширин ижодга кириб келиши ҳақида саволларга жавоб берди.

“2010 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси бўлдим. Шу пайтга қадар фақат фақат эстрада йўналиши билан шуғулланганман. Ўн йилдан ортиқ вақт давомида эстрадани мукаммал ўргандим, десам муболаға бўлмайди. Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси бўлгач, Ўзбекистон давлат консерваториясига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилишди. Хоҳлаган йўналишингда ўқишинг мумкин, дейишди. Дадам ‘Эстрадада эмас,операда ўқийсан’, дедилар. Мен ‘Операда ўқимайман, мени эстрада қизиқтиради’, деб роса йиғлаганман. Дадам айтганларида туриб олдилар. Кейинчалик ўзим ҳам қизиқиб кетдим. Тил ўрганишга ҳам қизиқиш уйғонди. Чунки опера инглиз, итальян, француз тилларида айтилади. Консерваторияда маҳоартли устозлар дарс беришади. Устозларимиздан санъат илмини, актёрлик маҳоратини қунт билан ўрганяпман”,—дейди Ширин Маматова.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!