Халқаро авиация қўмитаси Ростовда Boeing самолётининг ҳалокатга учраш сабабини аниқлашда давом этмоқда

14:48, 08 апрель

Экспертлар ҳаво лайнерининг ерга соатига 600 километр тезликда қулаганини, экипаж томонидан самолётни қўндириш учун қўл тартибидан фойдаланганини аниқлади, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Boeing 737 ҳаво лайнерининг Ростовга қўнадиган куни аэродромда метереологик ускуналар об-ҳавога мос равишда, ўз ўрнида бўлган, дейилади Халқаро авиация қўмитаси сайтида эълон қилинган баёнотида.

Рейснинг метереологик хавфсизлигини таъминловчи гуруҳ ходимлари меъёрий ҳужжат талаблари бўйича иш олиб боришган. Халқаро авиация қўмитаси мутахассислари ҳалокатга учраган самолёт учувчиларининг малакасини ҳам текшириб кўришди ва экипаж аъзолари керакли тайёргарликдан ўтган деган хулосага келган. 

Ҳалокат сабабларини аниқлаш давом этмоқда. Кейинчалик суруштирувга АҚШ, Испания ва Бирлашган Араб амирликларидан ҳам мутахассислар жалб этиш кўзда тутилган. Улар экипаж аъзоларининг суҳбатини энг майда тафсилотларигача ўрганишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!