Туркия Су-24 учувчиси қотилини суд қилмаслиги ҳақидаги қарор Россияни ҳайратлантирди

14:56, 08 апрель

Туркия ҳукумати Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси Альпарслан Челикни суд қила олмаслигини билдирди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Ҳукумат вакиллари мазкур ҳаракатни жиноятнинг Сурия ҳудудида содир этилгани билан изоҳламоқда. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Мешков бу қарорни ғалати, дея баҳолади.

“Биз Челик тўғридан-тўғри Су-24 учувчисини ўлдиришда иштирок этгани ҳақида гапиргани акс этган видеороликни томоша қилдик. у қилган иши учун қатъий жазоланишини кутяпмиз”,—дейди Мешков.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!