Энг фойдали нонушта: бир ойда 5 килога озамиз!

16:17, 08 апрель

Ҳар куни ушбу фойдали нонуштани истеъмол қилсангиз, организмингиз, ичакларингиз шлак ва токсинлардан тозаланиб, ҳазм қилиш жараёни яхшиланади, соғлигингиз тикланади, юз терингиз тиниқлашади. Бу нонушта нафақат соғлигингизни тиклайди, балки танангиздаги ортиқча ёғларни эритади ва ойига 3-5 килограмм озишингизга ёрдам беради.

Керакли масаллиқлар:
2 ош қошиқ сули ёрмаси
300 мл ёғсиз йогурт
3 дона олхўри қоқиси
1/3 чой қошиқ какао кукуни
1 чой қошиқ майда эзилган зиғир уруғи

Тайёрлаш усули

Диққат! Бу овқатни эрталаб эмас, кечқурун тайёрлаб қўйиш лозим! Олхўри қоқиси устига 100 мл қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа устига қопқоқ ёпиб қўйинг. Сули ёрмаси устига майдаланган зиғир уруғи, ёғсиз йогуртни солинг. Олхўри қоқиси ивитилиб, совиб бўлгандан кейин уни ҳам майда қилиб тўғранг ва бошқа масаллиқларга аралаштиринг. Ҳамма масаллиқлар яхшилаб аралаштирилиб бўлгандан кейин қопқоқли идишга солиб, музлаткичга қўйинг.

Эрталаб нонуштани истеъмол қилишдан ўн дақиқа олдин музлаткичдан олинг. Бу ноодатий нонуштани илк маротаба истеъмол қилаётганингизда бироз ёқмаслиги мумкин, аммо орадан бир ҳафта ўтиб, унинг натижасини кўргандан кейин иштаҳангиз очилиб кетади!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!