АҚШлик хонанда Мэрайя Кэри оёқлари ва овозини 70 миллион долларга суғурта қилдирди

20:34, 08 апрель

АҚШлик хонанда Мэрайя Кэри ҳаётини 70 миллион долларга суғурта қилдирди. У овозини суғурта қилиш учун 35 миллион доллар, оёқларини суғурта қилиш учун ҳам худди шунча пул тўлаган. Бу ҳақда “Lenta.ru”  хабар бермоқда.

Мэрайя бутун дунё бўйлаб The Sweet Sweet Fantasy деб номланган гастрол сафарига жўнаб кетди. Концерт дастури 15 март куни Глазго шаҳридан бошланган. Гастрол сафари 2 июль куни Янги Орлеан штатида ўз якунига етади. Сафар мобайнида Кэри Африкада ҳам тўрт маротаба концерт беради. Ҳаётда турли вазиятлар бўлишини инобатга олган хонанда ўз ҳаётини суғурта қилишга қарор қилди.

Маълумот учун, Мэрайянинг бошқа ҳамкасблари ҳам суғуртага алоҳида эътибор беради. Масалан, Рианнанинг оёқлари 1 миллион долларга, модель Хайди Клумнинг оёқлари эса 2 миллион долларга суғурталанган.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!