Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрелда Ўзбекистонга келади

11:59, 09 апрель

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрель куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар беришларича, Назарбоев ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашади.

“Музокаралар давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилиши кутилмоқда”, — дейилади расмий ахборотда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!