Сергей Лазарев Санкт-Петербургдаги концерт пайтида ҳушидан кетиб қолди(Видео)

13:20, 09 апрель

Россиялик хонанда Сергей Лазарев Санкт-Петербург шаҳрида концерт бераётган пайтида ҳушидан кетиб қолди. Бу ҳақда “НТВ” хабар бермоқда.

Ҳодиса Сергей саҳнада миннатдорчилик нутқини сўзлаётган пайтда юз берди.  

“Мен сизлар билан ушбу учрашувни узоқ кутгандим. Сиз бугун мен билан эканлигингиздан хурсандман”,—деди хонанда.

Шу сўзлардан сўнг у бирдан йиқилиб тушди. Томошабинлар эса унинг йиқилишини саҳна кўринишининг бир қисми деб ўйлаб, хонандани олқишлашда давом этди. Бироздан сўнг концерт зали ходимлари югуриб келиб, Сергейни қўлидан тутиб, уни саҳна ортига олиб  ўтган.

Хонанданинг ўзи ҳушдан кетиб қолишини шундай изоҳлади:

—Саҳнада бирдан тобим қочди. Ҳозир яхшиман. Сўнгги пайтда Евровидение учун кўп тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун бироз толиқдим, шекилли.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!