Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ерости силкинишлари сезилди

17:14, 10 апрель

10 апрель, якшанба куни Тошкент шаҳрида ерости силкинишлари сезилди.

Зилзила Тошкент вақти билан 15:28 атрофида содир бўлди. “Дарё” нашрининг маълум қилишича,  ер силкиниши эпимаркази Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган. Зилзила эпицентрида унинг магнитудаси 6,8 ни ташкил қилган.

Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада зилзила кучи 3 баллни, Навоийда 2 баллни ташкил қилган. “Тошкент” сейсмостанцияси зилзила кучи унинг эпицентрида 7 магнитудани ташкил этганини маълум қилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!