Афғонистондаги зилзила Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой ва Покистонда ҳам сезилди

09:57, 11 апрель

Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги 6,8 магнитудали зилзилани Покистон ҳамда Ҳиндистон шимолида ҳам ҳис этишди

Покистонда зилзила магнитудаси пастроқ - 4,5 бўлсада бу ерда 6 киши ҳалок бўлди, 40 киши жабрланди, деб ёзади Euronews нашри. 

Зилзила даставвал Афғонистоннинг Хиндикушида қайд этилди. Зилзила ўчоғи 211 километр чуқурликда жойлашган. Ушбу мамлакатда қурбонлар борлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмади.

Ер ости силкинишлари Ҳиндистон ҳудудида ҳам қайд этилди, у ернинг баъзи ҳудудларида зилзила 5 дақиқа давом этди. Хавфсизлик мақсадида пойтахт метросида ҳаракат вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Зилзила Ўзбекистон ва Синьцзянь-Уйғур автономном округида ҳам сезилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!