Обама президентлиги давридаги энг катта хатосини тан олди

10:38, 11 апрель

АҚШ президенти Барак Обаман давлат раҳбари лавозимида фаолият юритган даврида йўл қўйган хатоларини тан олди. У бу ҳақда Fox News  телеканалига берган интервьюсида сўзлаб берди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Балки бу Ливияга босқинчилик уюштирилганининг эртасига бирор режа тузишга уқувсизлик қилганимда намоён бўлгандир. Ўша пайтларда бу операцияни тўғри амалга оширилган деб ўйлаганман”, – деди Америка президенти. Аммо шу билан бирга ўзининг энг катта ютуғи деб мамлакатни буюк депрессиядан қутқариб қолганлигини айтиб ўтди.

11 мартда Обама Европа раҳбарларини Ливиядаги тартибсизликлар учун айбдор деб ҳисоблаган эди. У асосий айбни Франция президенти Николя Саркози ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронларга тўнкади. Унинг айтишича, Франция раҳбари Ливия ишларига аралашгандан кўп вақт ўтмай лавозимидан айрилган бўлса, Британиялик сиёсатдон бошқа ишларга чалғиб, бу вазиятга эътибор бермай қўйган.

2011 йилда АҚШнинг ёрдами билан Ливия раҳбари Муаммар Каддафи лавозимидан озод этилгач, мамлакатда фуқаролик уруши бошланиб, 2016 йилнинг февраль ойига қадар давлат икки қисмга: Жаҳон ҳамжамияти тан олган Тобрукдаги демократик сараланганлар ва Триполдаги террорчиларга бўлинган. 2015 йилнинг 17 декабрида БМТ воситасида томонлар ягона ҳукуматни ташкил қилиш учун битимга имзо чекишган. Унинг таркиби 15 февралда эълон қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!