Sbarro ресторанлар тармоғи соҳиби Тель-Авивда қизига дабдабали тўй қилди

11:01, 11 апрель

Айни кунларда россиялик тадбиркор Мераб Елашвили тўнғич қизи Аннани турмушга берди, шу муносабат билан у Тель-Авивда машҳур юлдузлар иштирокида дабдабали тўй маросимини ўтказди, деб хабар берди “Woman.ru” нашри.

Lifenews порталининг маълумот беришича, айни кунда Тель-Авивда Sbarro ресторанлар тармоғи эгаси Мераб Елашвили 18 ёшли қизи Аннани исроиллик 20 ёшли Давид Мардига турмушга берган. Жаноб Елашвили тўйга икки мингга яқин меҳмон чақирган. Уларнинг орасида даврани қиздирган россиялик қўшиқчилар Николай Басков ва Сосо Павлиашвилилар ҳам бўлган.

Тўйда машҳур телебошловчилар Валдис Пельш ва Ольга Шелестлар бошловчилик қилишган. Тантанада россиялик қўшиқчилардан ташқари исроиллик машҳур хонандалар ҳамда америкалик рэпер Райан Леслилар ҳам қўшиқ куйлашган.

Келин дубайлик тикувчилар томонидан махсус тайёрланган 6 минг евролик келин кўйлак кийган. Анна Елашвили ҳаяжонланганига қарамай, жуда гўзал келин бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!