Женнифер Лопеснинг шоҳона либоси барчани лол қолдирди(Фото)

11:16, 11 апрель

Голливудда бўлиб ўтган American Idol мусиқий шоусининг финалига ташриф буюрган Женнифер Лопес ўз имижи ва шоҳона либоси билан барчани лол қолдирди.  46 ёшли хонанда нафақат унутилмас чиқиши, балки бетакрор ташқи кўриниши билан барчани ҳайратга сола олди. 

American Idol финалида барча чиқишлар унутилмас муваффақиятли амалга оширилди ва нафақат мухлислар, балки ҳайъат аъзоларининг ҳам тинимсиз олқишига сабаб бўлди. Бироқ Жей Лонинг чиқишини ҳамма эътироф этди.

Хонанданинг либоси  тилларангда бўлиб, у YAS Couture брендига оид, уни Christian Louboutin брендининг шу рангли жимжимадор оёқ кийими янада тўлдирди. 

    

Жей Ло тадбирда ўзининг янги I Ain't Your Mama қўшиғини ижро этди.  

 

Манба: Woman.ru

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!