Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов АҚШ ҳукуматини судга берди

11:55, 11 апрель

Халқаро шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов АҚШ ҳукумати билан судлашиб, 50 миллион доллар ундириб олмоқчи.Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.  

Илюмжиновга нисбатан 2015 йилнинг 25 ноябрь куни АҚШ ҳукумати томонидан санкция эълон қилинган эди. АҚШ молия вазирлиги пресс-релизида унга нисбатан санкция эълон қилиниши халқаро шахмат федерацияси раҳбарининг Сурия ҳукумати ва Сурия марказий банкига моддий ёрдам берганлиги билан изоҳланмоқда.

“Ўз шаъним, раҳбарлик қадр-қимматим ҳимоясини 50 миллион доллар дея баҳоладим. 23 февраль куни АҚШ олий суди менинг ишимни 5700 рақам билан рўйхатдан ўтказди ва мен шу вақтдан эътиборан ҳуқуқий-юридик муносабатларга киришдим”,—дейди Илюмжинов.

Унинг сўзларига кўра, судда Илюмжиновнинг манфаатларини Билл Клинтоннинг Моника Левинскига алоқадор ишида иштирок этган адвокатлар гуруҳи ҳимоя қилади. 

АҚШ олий судининг қарори май ойида чиқиши кўзда тутилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!