12 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

12:16, 11 апрель

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10,  кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 5-10,  кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!