Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги «РИА Новости» хабарига раддия берди

12:38, 11 апрель

6 апрель куни «РИА Новости» сайтида “Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Ипак йўли доирасида автомобиль ҳаракати ишга туширилади” сарлавҳали мақола чоп этилди. 

Унда автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари В. Исмоилов Ўзбекистон ҳамда Хитой ўртасида автомобиль ҳаракати йўлга қўйилиши борасида келишувга келинганлиги хусусида интервью берганлиги айтилган.

Шунингдек, мақолада Хитой ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 40 миллиард долларлик инфратузилмали фонд тузилганлиги ҳам таъкидланган.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё тарнспорти агентлиги мазкур хабар ҳақиқатга мутлақо зидлигини маълум қилди. Агентлик раҳбари ҳеч қандай матбуот анжуманида иштирок этмаган ва «РИА Новости» мухбири ёки бошқа ОАВга бу ҳақда интервью бермаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!