Ботир Қодиров ижтимоий тармоқлардаги ноқонуний ҳолатга эътироз билдирди

12:50, 11 апрель

Ботир Қодиров ижтимоий тармоқларда кечаётган ноқонуний  ҳолат, хусусан унинг номидан саҳифа очаётган шахсларни қоралади.

Бу ҳақда “Sayyod.com” хабар бермоқда

“Ижтимоий тармоқларда ва айниқса Instagram оламида йўқлигимни бир неча маротаба расман эълон қилганимга қарамай номимдан саҳифалар очиб юритаётганлар бор. Бундай нарсаларга жудаям бир эътибор бермайман-у, атрофимдагилар  Instagram`да бир мени номимдан очилган сохта саҳифа юзасидан кўп айтишмоқда. У саҳифа сохиби қаерлардандир менга тегишли бўлган суратларни топиб қўйиб мухлислар билан мулоқотга хам киришмоқда экан. Мени танишларим у саҳифа эгасига бу нотўғрилигини айтишса қора рўйхатга қўйиб мулоқотни чегаралаб қўяётган экан. Одамни рухсатисиз суратга олиб қўйиш дин тарафлама ҳам ва қонун тарафлама  мумкин эмаску. Раҳматли Шайх ҳазратларига савол беришганди, биров сизни суратингизни қўйиб ўзига саҳифа очган ва унга бу иш нотўғрилигини таъкидлаб, суратни олиб ташлашни сўраганимизга кўнмаяпти, шунга нима дейсиз, деб савол беришганида ҳазрат бу иш нотўғри эканлигини , одамларга бировни суратини берухсат  ўзига қўйиб олиш  нотўғри эканлигини тушунтириш кераклигини айтганларида бу нарса шариат тарафлама хам мумкин эмаслигини билгандим. Мени номимдан аввал ҳам  саҳифалар очишганди, аммо Instagram`да хозир биттаси 2 мингдан ошиқ ўқувчиларни йиққан ҳолда мени номимдан ўз фаолиятини жиддий тарзда  олиб бормоқда экан. Нимага керак бу ёлғон ва гуноҳ нарса?”,—дейди хонанда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!