Россияда 3 ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборди

13:45, 11 апрель

Россиянинг Ставрополь ўлкаси Новоселицк тумани Ички ишлар бўлими биноси яқинида уч нафар ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Улар воқеа жойида ҳалок бўлган. Тўртинчи террорчи полиция томонидан йўқ қилинган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.  

“Дастлабки маълумотларга кўра, уч нафар террорчи Ички ишлар бўлими биноси яқинида ўзини портлатиб юборган. Ҳаммаси бўлиб беш марта портлаш содир бўлди”,—дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида полициячилар ва тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!