Олимлар: Оилали беморлар саратонни тезроқ енгади

14:00, 11 апрель

АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги Калифорния университети олимларинининг фикрича, саратонга чалинган бемор оила қурган бўлса, унинг оғир дардни енгиш имкони кўпроқ бўлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Олимлар Калифорния штатида саратонга чалинган бемор сифтаида рўйхатдан ўтган инсонлар иштирокида тадқиқот ўтказди. Унда саратоннинг 10 туридан бири билан касалланган 800 мингдан ортиқ киши устида текширувлар ўтказилди. Беморларнинг барчасига 2000-2009 йилларда қўрқинчли ташхис қўйилган эди. Олимлар беморларнинг 2012 йилгача бўлган тақдирини кузатув остига олди. 

“Саратонни енгишда гап пулда эмас, балки беморнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши яъни яқинларининг руҳан кўмак беришида”,—дейилади олимларнинг ҳисоботида.

Тадқиқот натижалари никоҳдаги эркак ва аёллар турмуш қурмаган беморларга нисбатан тезроқ мудҳиш касалликни енгиб кетади. 

Турмуш қурмаган беморларда касаллик оқибатида вафот этиш даражаси 24% бўлса, оилали беморларда бу кўрсаткич нисбатан паст яъни 17% фоизни ташкил этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!