102 ёшли америкалик аёл университетни 60 йил деганда тамомлади

14:13, 11 апрель

 АҚШнинг Кентукки штатида яшовчи 102 ёшли Брешия университетига кирганига 60 йил тўлгач, тамомлади, дея хабар беради “Lenta.ru”.

Сесилия Мишель Боармэн университетга 1957 йилда кирган эди. Ўшанда аёл 40 ёшда эди ва у қизи билан биргаликда университетда таҳсил оларди. Боармэн ўқишни тугатмасдан Кентуккидан Аризона штатига кўчиб ўтишига тўғри келди. Шундай қилиб, ўқиш қолиб кетди. 

Аёлнинг қизи онаси 102 ёшга кирганини, бироқ ҳалигача олий маълумот ҳақидаги ҳужжатни олмагани ҳақида Трэйси Нэйлор университети маъмуриятига сўзлаб беради. Шундан сўнг университет раҳбарияти кекса онахонга диплом беришга қарор қилди ва у энг кекса битирувчи сифатида тарихга муҳрланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!