Шанхайда бир-бирига ўхшаш эгизак келин-куёвларни адашиб кетмасликлари учун бепул операция қилишади

14:24, 11 апрель

Хитойлик эгизаклар ака-ука Чжао Синь (Zhao Xin) ва Чжао Сюань (Zhao Xuan) ва уларнинг рафиқалари эгизак опа-сингиллар Юн Фэй (Yun Fei) ва Юн Ян (Yun Yang)лар турмуш ўртоқларини фарқлаш учун пластик операция қилишни режалаштирмоқда. The Sunday Times нашрининг маълумот беришича, операция Шанхай госпиталларидан бирида бўлиб ўтади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, ака-ука Чжао ва опа-сингил эгизакларнинг нафақат ташқи қиёфалари балки овози ҳамда мимкаси ҳам бир хил бўлиб, уларни бир-биридан фарқлаш жуда қийин иш.

“Бир-бирига ўхшаш ака-укалар бир-бирига ўхшаш опа-сингиллар билан учрашиб юрган чоғларида жиддий вазиялар юзага келган. Шундан кейин улар муаммонинг ечими фақат пластик жарроҳлик деган қарорга келишган”, – деб изоҳлайди газета. 

Бу икки жуфтликнинг оиласи Хитойнинг Шаньси вилоятидаги қишлоқлардан бирида қўшни бўлиб яшашади.

Пластик жарроҳлар эгизакларни бир-биридан фарқлаш учун ташқи қиёфаларига бироз ўзгартириш киритишни ният қилишган. Нашрнинг маълумот беришича, шифокорлар бу операцияни бепул ўтказишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!