Самвел Бабаян ЖЧ–2018 турнирини саралаш учун Куала-Лумпурга жўнаб кетди

14:31, 11 апрель

Аввал хабар берганимиздек, 12 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш мароси бўлиб ўтади. 

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қуръа ташлаш маросимига Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа менежери Рамиль Илёсов Малайзияга жўнаб кетишди.

Таъкидлаш керакки, иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа эса, 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида, 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар.

Ўзбекистон миллйи терма жамоаси қуръада Саудия Арабистони билан 3-саватдан жой олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!