Барнаулда ҳайвонот боғида суратга туширмоқчи бўлган қизчага йўлбарс ҳамла қилди

15:20, 11 апрель

Якшанба куни Россиянинг Барнаул шаҳридаги “Ўрмон эртаги” ҳайвонот боғи ёпиқ бўлишига қарамай, 13 ёшли қизча дугонаси билан суратга тушириш мақсадида йиртқич сақланадиган ҳудудга кирган, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

Йўлбарс аввалига қизчанинг курткасига ёпишган, кейин бирининг оёғидан тишлаб, ичкарига тортган, аммо панжара оралиғи тор бўлгандан уни тортиб олиб кетолмаган. Йиртқич қизчанинг оёғини ғажиб ташлаган. Врачлар қизчанинг аҳволини ўртача оғир деб баҳолашмоқда. 

Маълумотларга кўра, қизлар ёпиқ ҳайвонот боғига йўлбарсни суратга олиш учун киришган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа гувоҳлари ва хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараб, ёпиқ ҳайвонот боғи ҳудудига бегона шахсларни киритган ходимларни сўроқ қилишда давом этмоқда.

Воқеага гувоҳ бўлганлар, ижтимоий тармоқ орқали вояга етмаган қизлар спиртли ичимлик ичиб олиб, ҳайвонот боғига киришганини, йўлбарс қизнинг оёғини қўйиб юбормай, 40 дақиқа давомида ғажиганини ёзиб қолдиришган.

Болалар омбудсмени Павел Астахов, қизларнинг бундай аҳволга тушишларига ўзлари сабабчи деб таъкидлади. Унинг фикрича, “ахмоқлик ва безорилик” одамни шундай аянчли аҳволга солади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!