Ўзбекистонлик математик мингйилликнинг масаласини ечганини маълум қилди

15:28, 11 апрель

Қарши Давлат университети математиги Шокир Довлатов мингйилликнинг олтинчи масаласини ечганини маълум қилди. Масала ечими у томонидан arXiv.org сайтига жойлаштирилди.

Давлатовнинг маълум қилишича, илмий ишда мингйилликнинг олтинчи масаласи ечими келтирилган, яъни Навье-Стокс масаласининг ягона ечими мавжудлиги исботланган. 

arXiv.org сайтидаги иш рус тилида ёзилган, унинг анотацияси эса инглиз тилида келтирилган. Довлатов Қарши Давлат университетида математика кафедраси ходими сифатида қайд этилган. arXiv.org сайтида муаллифнинг бошқа мақолалари йўқ.

Сўнгги марта минг йилликнинг масалалсини 2002 йилда россиялик математик Григорий Перельман ечиб, у ҳам arXiv.org сайтига жойлаган. Мазкур кашфиёт халқаро илмий ҳамжамият томонидан тан олинган. 

2014 йилда мингйилликнинг олтинчи масаласини ечгани ҳақида қозоғистонлик математик Муҳторбой Отелбаев ҳам маълум қилган. Бироқ унинг ечими хатолигини америкалик математик исботлаб берган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!