Ижтимоий тармоқларда Мурод Ражабовнинг ўлими ҳақида ёлғон хабар тарқатилди

15:34, 11 апрель

Бугун, 11 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон халқ артисти, актёр Мурод Ражабовнинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар кўплаб мухлисларнинг хавотирига сабаб бўлганди, деб ёзади “Kun.uz” сайти.

Нашрнинг актёрга яқин манбасидан олинган маълумотига кўра, бундай хабарларнинг барчаси асоссиз бўлиб, айни вақтда Мурод Ражабов соппа-соғ ҳолатда.

Қайд этиш керакки, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда, хусусан Telegram’даги бир қанча гуруҳлар шу каби машҳур кишилар ҳаётига оид ёлғон ва тўқиб чиқарилган маълумотлар тарқатиш орқали ўқувчи йиғишни одат қилган. Жумладан, Алишер Узоқов, Абдурайим Абдуваҳобов каби актёрларнинг ўлими ҳақида, шунингдек, санъат оламининг яна бир қанча намоёндалари ҳақида ёлғон-яшиқ миш-мишлар тарқатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!