89 ёшли британиялик кампир уйига кирган ўғрини уриб, ҳайдаб чиқарди

15:46, 11 апрель

Буюк Британиянинг Суррей графлигида яшовчи 89 ёшли Грэйс Смит исмли кампир уйига ўғриликка тушган ўғрини қўлига тушган буюм билан калтаклаб, қувиб юборди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Грэйс Смитнинг айтишича, кечқурун эндигина севимли телешоусини кўришга тайёрланиб турганида уйи остонасида турган бегона эркакка кўзи тушган. У эшикни тақиллатганча, кампирга орқа ҳовлида турган нарсани кўрсатмоқчи эканлигига ишонтирмоқчи бўлган. Аммо кампирнинг уйга киритиш нияти йўқлигини кўрган ўғри уни итариб юбориб, хонама-хона изғиб, уйдан қимматбаҳо буюмларни излай бошлаган.

“Ўғри мени бир уриб, қулатиши мумкин эди, аммо ўша пайтда бу ҳақда ўйлаш ҳаёлимга ҳам келмади. Фикри-зикрим буюмларимни сақлаб қолишда бўлди”,– дейди Грэйс Смит.

Шунда аёл қўлига тушиб қолган ёғоч таёқ билан калтаклашга тушган, лампа бошига келиб тушгандан кейин ўғри ҳеч нарсага қарамай, жонини сақлаш умидида воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!