Россиялик таниқли актёр Альберт Филозов вафот этди

15:59, 11 апрель

Россия халқ артисти Альберт Филозов 79 ёшида Москва шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Мазкур мудҳиш хабарни “Замонавий пьеса мактаби” театри режиссёри Иосиф Райхельгауз ҳам тасдиқлаган.

Филозовнинг аҳволи бир неча кун аввал ёмонлашган. Шифокорлар уни шифохонада сақлаш бефойда эканлигини айтишганидан сўнг, уни уйга олиб кетишган.

Альберт Филозов — “Идеал эр”, “Сизнинг тушингизга ҳам кирмаган”, “Биз бўлмасак ким?” каби фильмларда суратга тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!