ДАИШ Евро–2016 давомида теракт содир этишни режалаштираётгани маълум бўлди

16:11, 11 апрель

ДАИШ экстремистик гуруҳи жорий йилнинг ёзида Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатида теракт содир этишини маълум қилди. Бу ҳақда Франциянинг Liberation нашри хабар бермоқда

Ушбу хабарни яқиндагина Бельгияда бўлиб ўтган терактларда қўлга олинган 31 ёшли Муҳаммад Арбини тасдиқлади. Эндиликда Франция ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтиришни йўлга қўяди. 

Эслатиб ўтамиз, Евро–2016 турнири 10 июндан 10 июлга қадар давом этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!