«Махсустранс» 1 майдан тарифларни оширади

10:23, 12 апрель

«Махсустранс» Давлат ишлаб чикариш бошкармаси, қаттик маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш таърифи 2016 май ойидан ошганлиги ва қуйидаги суммани ташкил қилишини маълум қилади. 

Хусусан, жисмоний шахслар қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун энди бир кишига бир ойда 3000 сўм тўлов амалга оширади. 

Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш учун бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 35991,0 сўм, хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан эса 1м3 учун – 35991,0 сўм тўлов қабул қилинади.

Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 13449,4 сўм тўлов, хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан эса 1 тоннасига 13449,4 сўм тўлов амалга оширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!