“Титаник” бортида ёзилган хат аукционга қўйилди

10:44, 12 апрель

Британияда “Титаник” кемаси сузиб кетишидан бир неча соат илгари ёзилган мактуб аукционга қўйилди. Мактубнинг муаллифи британиялик Пол Дэнби исмли эркак бўлиб, у бу номани Манчестерда яшовчи рафиқаси Роузга юборган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

1912 йилнинг 10 апрелида Денби рафиқасининг амакиси бўлмиш парфюмер Адольф Заальфельдни океан ортига, АҚШдаги харидорларга гулдан олинган эфир мойлари коллекциясини намойиш қилишга кетаётганда кузатишга чиққан. Дэнби ўз мактубида рафиқасига машҳур қариндошларининг ҳашаматли каютасини тасвирлаб берган: 

“Каюта меҳмонхонадай кенг ва чиройли, бу ерда бир нечта юмшоқ диванлар, электр вентиляюторлар мавжуд”. Унинг ўзи бу ҳалокатли сафарга бормаган.

Адольф Заальфельд чўкаётган кемадан қутулиб қолган, “Титаник”да эса унинг буюмлари қолиб кетган. 1985 йилда ХХ асрнинг энг машҳур ҳалокатини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар давомида машҳур парфюмернинг чарм сумкаси топилган. Шуни таъкидлаш жоизки, замонавий парфюмерлар Заальфельднинг ишини давом эттириб, сув тагидан топилган атир намуналарини ўрганишди.

Мактуб муаллифига келадиган бўлсак, у Иккинчи жаҳон уруши даврида Собибор концлагерида ҳалок бўлган. Хатнинг бошланғич нархи 21 минг долларга баҳоланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!