Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди

10:46, 12 апрель

2016 йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!