Ставрополда ўзини портлатиб юборган ҳудкуш-террорчиларнинг шахси аниқланди

10:54, 12 апрель

Ставрополь ўлкаси Новоселицский тумани ИИБ биноси олдида ўзини портлатиб юборган уч ҳудкуш-террорчининг шахси аниқланди, деб хабар берди “Lenta.ru” Россия тергов қўмитаси маълумотларига асосланиб. 

Улар илгари бир неча маротаба судланган, (шу жумладан, қотиллик жинояти бўйича) мазкур тумандаги Китаевский қишлоғида яшовчилар: (1983 йилда туғилган)  Заур Акаев, Рамазан Хайбулаев (1991) ва Исай Абдулатипов (1996) лар эканлиги маълум бўлди.

Тергов қўмитасининг тахминига кўра, 11 апрель куни террорчилар полиция биносига кирмоқчи бўлишган ва ўзларини портлатиб юборишган. Оқибатда полиция биноси ва унинг атрофидаги автомашиналар жиддий зарар кўрган.

Полициячилар ва маҳаллий аҳоли ҳеч қандай талофот кўрмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳаётига хавф солиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Туманда котртеррористик операциялар тартиби эълон қилинган.

Губернатор Владимир Владимировнинг фармойишига биноан, тиббиёт муассасалари, мактаблар ва болалар боғчалари назорат остига олиниб, куну-тун қўриқланмоқда. Жамоат траснпортларида ҳам хавфсизлик чоралари кўрилди. 11-12 апрель кунлари Ставрополь ўлкасида барча маданий-оқартув тадбирлари бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудкушлар кеча 11 апрель куни Ставрополдаги ИИБ биноси олдида ўзларини портлатиб юборган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!