Ўзбекистонда мобил телефонлар орқали фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлди

12:06, 12 апрель

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мобил телефонларда тарқалаётган фирибгарлик ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда Facebook`нинг  “Maslahat.uz” гуруҳига асосланиб, “Uz24.uz” хабар бермоқда

Гуруҳ иштирокчисининг ёзишича, унинг мобил телефонига нотаниш рақамдан гўё Қамчиқ довонида машинаси бузилиб қолиб, алоқасиз қолганидан телефонига 5 минг сўм ўтказиб бериш илтимос қилинадиган СМС-хабар келган.

СМС-хабар матни қуйидагича:

“Перевал”да яшайдиган одам! Машинаси ҳеч тузалмайди бу шахсни ёки ҳар куни машинаси бузилади. Янги машина олса бўлармиди. Жонга тегди бу “машенникчалар”, деб ёзади хабар эгаси.

Гуруҳнинг бошқа иштирокчилари бу каби СМСлар уларга ҳам келганини айтишган.

“Унга пул нега керак? СМС ёзгани телефони ҳисобида пул бор экану... Ёрдам сўраб ўзини танишига ёзсин эди... Товламачилиги шундай аёнку”, дейди бошқа иштирокчи.

Яна бири эса  “Садақа сўрашни янги усулими? Ундан кўра аравакашлик қил!”, дея товламачиларга маслаҳат берган.

Гуруҳ иштирокчилари бундай фирибгарлар ортиб бораётганини таъкидлаб, доимо огоҳ бўлишга чақиришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!