Малайзияда дунёдаги энг узун илон жон берди

12:20, 12 апрель

Малайзияда дунёдаги энг узун илон жон берган. Унинг ўлигини маҳаллий ишчилар қурилиш майдончасидаги қулаган дарахт тагидан топишган, деб хабар берди “lenta.ru” нашри. 

Илоннинг ўлими сабаблари номаълум. Бу илон шу пайтгача ушланган илонлар орасидаги энг узуни бўлиб, унинг узунлиги 8 метрни ташкил этган. Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган, Медуза номли энг катта илоннинг узунлиги 7 метру 67 сантиметр, оғирлиги эса 158 килограмм бўлган. 

Малайзиядан топилган илоннинг оғирлиги эса 250 килограмм.

Ҳозирча Малайзиядан топилган илоннинг узунлиги ва оғирлигини кўнгиллилар ўлчаган, рекордни қайд қилувчилар томонидан расмий ўлчовлар ўтказилмаган.

Тўрсимон нақшли илонлар – энг йирик илонлар оиласига мансуб. Улар умуртқали сут эмизувчилар, эчки ва бошқа туёқлилар, ҳаттоки айиқлар билан ҳам озиқланади. У жанубий ва жануби-шарқий Осиёда кенг тарқалган. Инсонларга хавф туғдиришига қарамай, бу илондан турли қизиқарли шоуларда, циркда фойдаланилиб келинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!