Петербург полицияси ҳамшираларнинг қотилларини топиш учун аэропорт ва вокзални текширмоқда

12:22, 12 апрель

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ҳарбий госпиталда ўлдирилган икки нафар ҳамшираларнинг қотилларини топиш учун мудофаа вазирлигининг махсус комиссияси тузилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Воқеа сешанба, 12 апрелга ўтар кечаси рўй берган. Шаҳар марказида жойлашган Соловьев номли 442-округ ҳарбий клиник госпиталининг руҳий касалликлар бўлими ҳудудидан тунгги соат 00:30 да икки ҳамширанинг жасади топилган.

Даволанаётган уч нафар ҳарбий хизматчи ҳам йўқолган. Гумон қилинаётганлар оддий аскарлар Давид Зиганшин, Александр Томскийлар ва ҳарбий-космик академияси курсанти Степан Даценколардир. Улар ҳарбий кийимда бўлишган. 

Уларни қидириб топиш учун Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург ИИБ барча шахсий таркиби сафарбар қилинган. Меҳмонхона, ётоқхона, ижара уйлар ва вокзалларни ялпи текширувдан ўтказиш кўзда тутилган.

Айни пайтда шаҳардаги аэропорт ва вокзаллар қаттиқ текширувдан ўтказилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!