Кун ҳикмати

12:44, 12 апрель

Жаҳл аҳли била кимки улфат бўлғай,
Ул улфати ичра юз минг офат бўлғай.

Алишер Навоий

Ҳаддан ошган ғазаб қўрқув туғдирур, меъёрсиз эркалаш оломон кўз ўнгида обрўйингни тўкур. Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва учраган кимса сени туртиб кетар даражада мўмин бўлма.

Саъдий

Аччиқ устида ҳеч нарсани бошлама! Бўрон пайтида кемага ўтирган одам аҳмоқдир.

Гауг

Одамлар доимо ғазабимдан эс-ҳушимни йўқотиб қўйибман, деб юрадилару, аслида ўша пайтда ўзларининг ҳақиқий башараларини кўрсатадилар.

Хоу

Ғазаб-ожизлик қуроли. 
Жазава-заифлик аломати.

Дюма

Ғазабнинг эмас, ақлнинг овозига қулоқ сол.

Шекспир

Ғазаб бошқаларга қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ғазабланаётган одамга кўпроқ оғир. Ғазаб билан бошланган нарса уят билан тугайди.

Толстой

Жанжалга икки киши керак: ҳеч қачон ўшаларнинг бири бўлманг.

Леббок

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!