Кейт ва Уильям Ҳиндистонни забт этди: қироллик оиласининг маҳоражалар юртидаги илк куни

15:49, 12 апрель

10 апрель куни Кембриж герцоги ва герцогиняси расмий ташриф билан Ҳиндистонга учиб келди. Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтонлар уларни кутиб олган Ҳиндистон ҳукумати вакилларини ўзларига мафтун қилди. Улар спортчи-болалар билан крикет ўйнашди, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини, харобазорларини томоша қилишди, Болливудда уюштирилган кечада машҳур киноюлдузлар билан учрашишди, деб хабар берди “Woman.ru ” нашри. 

 

Якшанба, 10 апрель куни Буюк Британиянинг ёш қироллик оиласи бўлмиш шаҳзода Уильям ва Кейт Мидлтонлар мамлакатларининг собиқ колонияси бўлмиш Ҳиндистон бўйлаб расмий саёҳат уюштирдилар. Кембриж герцоги ва герцогинясини Ҳиндистон аҳли илиқ кутиб олди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!