Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида жетонлар жорий этилади

16:29, 12 апрель

Самарқанд шаҳрида 1 майдан бошлаб жамоат транспортидан фойдаланиш тўлови учун жетонлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

“Gazeta.uz”нинг хабар беришича, уларни пластик карточкалар орқали ҳам сотиб олиш мумкин бўлади. 

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамалар учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида чоп этилган.

Шаҳарда банк карталарини қабул қилиш учун терминаллар билан жиҳозланган жетонлар сотилувчи махсус пунктларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!