Тайландда маст ҳайдовчиларни жазолаш мақсадида ўликхоналарга ишлашга юбориш йўлга қўйилди

16:33, 12 апрель

Тайланд ҳукумати маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчиларни тарбиялаш мақсадида, бундай ҳолатда машина ҳайдаш қандай оқибатларга олиб келишини кўрсатиш ниятида уларни ўликхонада ишлашга мажбур қилмоқда, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Илгари ҳукумат маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчиларнинг автомобилларини олиб қўйишни режалаштирган бўлса, аммо энди жазонинг бошқа оғирроқ турини ўйлаб топди. Энди маст ҳолда қўлга тушиб, суд айбдор деб топган ҳайдовчилар ўликхонани тозалаш, мурдаларни ташиш ишларига жалб этиладиган бўлди. Улар шунингдек, касалхоналарда ҳам ишлашади. Ҳукумат вакилларининг фикрича, бундай жазодан кейин ҳайдовчилар рулга маст ҳолатда ўтиришга чек қўйишади.

10 апрелдан 17 апрелга қадар Тайландда анъанавий Сонгкран (тай Янги йили) кенг нишонланади. 13,14 ва 15 апрель расмий байрам, дам олиш кунлари ҳисобланса-да, тайландликлар бир неча кунлик меҳнат таътили олиб, оилалари бағрида янги йилни кутишади. 10 апрелдан 17 апрелгача бўлган бундай шодиёна кунлар Тайландда энг хавфли кунлар ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, 7 кунлик байрам давомида мамлакатда ЙТҲ оқибатида соатига 2-3 киши ҳалок бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!