Петербургдаги ҳамшираларни ўлдирганликда гумон қилинаётганлар Финляндия чегарасида қўлга олинди

17:01, 12 апрель

Санкт-Петербургдаги ҳарбий госпитал ҳамшираларини ўлдирганликда гумон қилинган уч нафар ҳарбий хизматчи Финляндия билан чегарадош Светогорск шаҳрида қўлга олинди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Қотиллик содир этганда гумонланаётган шахсларни чегара хизмати ходимлари таниб қолишган. 

“Мазкур ҳудуд икки соат мобайнида текширилди. Гумонланувчилар тақиқланган ҳудудда қўлга олинган”,—дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!