Жонли мулоқот: Россия президентига бериладиган энг кўп саволлар рўйхати эълон қилинди

17:21, 12 апрель

Россияликлар жонли мулоқот пайтида президент Владимир Путинга ЖКХ муаммолари, йўл ва ижтимоий-иқтисодий таъминот ҳақида кўплаб савол беришади. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

“Бу ҳақда қанча гапирилмасин, кундан кунга путурдан кетаётган турар жойларда вазият ўзгармаяпти. Буни географик жойлашувидан қатъи назар Россиянинг барча бурчакларидан юборилаётган саволларга асосланиб, ишонч билан айтиш мумкин”, – деди Дмитирий Песков.

Бу йил россияликларни йўлларнинг ёмонлиги, таъмирталаблиги қаттиқ безовта қилмоқда. Песковнинг айтишича, фуқароларнинг президентга юборган йўлларнинг расмига қараб, уларни йўл деб аташга ҳожат ҳам қолмаган.

Кремлнинг расмий вакили “Россия президенти Владимир Путин билан бўладиган жонли мулоқот” мамлакатнинг барча фуқароларига энг долзарб саволларни бериш имконини туғдиришини билдирди. “Жонли мулоқот” 14 апрель куни Москва вақти билан соат 12:00 да ўтказилиши режалаштирилган. Саволларни тадбирнинг расмий сайтига юбориш, телефон орқали бериш, видеохабар тарзида йўллаш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!