20 дақиқада тайёр бўладиган мазали 7 та кечки таом

10:10, 13 апрель

Ишдан чарчаб қайтган пайтларда иложи борича тезроқ пишадиган овқат тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Кам вақт сарфланадиган, осон тайёрланадиган ва мазали овқат тановул қилишни истаб қоламиз.

AdMe.ru нашри сизга ана шундай қисқа фурсатда тайёрланадиган овқатлар рецептини тавсия қилади, уларни тайёрлаш учун бор-йўғи 20 дақиқа вақт сарфлайсиз.

Гулкарамдан кремли шўрва

Керакли масаллиқлар:

•  1 кг гулкарам
•  2 та тухум сариғи
•  бир порция учун 30 г бринза
•  70 г сарёғ
•  100 г қаймоқ
•  200 г сут
•  туз, мурч

Тайёрланиши:

1.  Гулкарам баргларини ювиб, намакоб сув солинган кастрюлкага соламиз ва 10 дақиқа давомида қайнатиб оламиз.
2.  Гулкарам қайнаб чиққач, сувини тўкиб ташлаймиз.
3.  Алоҳида идишда сарёғни эритамиз ва унга 2 стакан совуқ сув қуйиб, ўртача оловда 5 дақиқа давомида қайнатиб оламиз. Унга қайнатилган гулкарам, сут солиб, яна 5-7 дақиқа давомида қайнатамиз.
4.  Оловни пасайтрамиз. Кастрюлкага қаймоқ, тухум сариғини солиб, блендер ёрдамида ҳаммасини аралаштирамиз.
5.  Тайёр шўрвага бринза, таъбга кўра туз ва мурч солинади.

Авакадо соуси қўшилган креветкали угра

Керакли масаллиқлар:

•  2 та яхши пишган авокадо
•  исмалоқ
•  1/4 стакан лайм шарбати
•  2 ош қошиқ зайтун ёғи
•  1 бўлак саримсоқпиёз
•  1 чой қошиқ туз
•  1/4 чой қошиқ майдаланган қора мурч
•  370 г ун пастаси
•  пастадан қолган 1/2 стакана бульон
•  400 г тозаланган креветкк
•  2 ош қошиқ майдаланган кинза

Тайёрланиши:

1.  Майдаланган авокадога исмалоқ, 2 ош қошиқ лайм шарбати, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, саримсоқпиёз, туз, қора мурчни солиб, қоришма ҳолига келгунча аралаштирамиз ва бир чеккага олиб қўямиз.
2.  Пастани қайнатиб оламиз. Суюқликни човлидан ўтказиб олишдан олдин, алоҳида идишга ярим стакан олиб қўямиз.
3.  Товага бир ош қошиқ зайтун ёғи солиб, қиздирамиз. Криветкаларни юпқа қават қилиб, тахлаймиз. Уларнинг устидан туз солиб, 2 дақиқа қовуриб оламиз. Уларни секин ағдариб, орқа томонини ҳам қизартириб оламиз. Яна бир дақиқа яхшилаб қовуриб, оловни ўчирамиз.
4.  Креветкаларга 2 ошқошиқ лайм шарбати ва 2 чой қошиқ кинза солиб, аралаштирамиз. 
5.  Пастани чуқур идишга соламиз. Авокадоли соусни илиқ пастага қўшамиз. Агар у жуда қуюқ бўлса, керакли суюқликка эришиш учун угранинг шўрвасидан 2 ош қошиқ қўшамиз.
6.  Креветкаларнинг устидан пастани қуйиб, лаззатли таомни маза қилиб, тановул қиламиз.

Нафис лосось

Керакли масаллиқлар:

•  2 та лосось филеси
•  1 ош қошиқ донали горчица
•  1 ош қошиқ дижон горчицаси
•  1 чой қошиқ заранг шарбати
•  1 чой қошиқ зайтун ёғи (рафинадланган)
•  туз, мурч

Тайёрланиши:

1.  Лосось филеси хона ҳароратида бўлиши лозим.
2.  Духовкани 200 даража иссиқликда қиздирамиз.
3.  Духовка патнисига пишириқ қоғозини қўйиб, ёғ суртамиз.
4.  Балиқни қоғоз салфетка ёрдамида қуритамиз. Балиқнинг терисини пастга қилиб, патнисга терамиз.
5.  Горцича, ёғ ва заранг шарбатини аралаштирамиз.
6.  Ҳосил бўлган соусни балиқнинг устидан қуямиз.
7.  10 дақиқа давомида духовкада пишириб оламиз.

Асал қўшилган Брюссель карами

Керакли масаллиқлар:

•  Брюссель карами
•  1,5 чой қошиқ сарёғ
•  1,5 чой қошиқ асал
•  1/2 чой қошиқ горчица
•  туз, мурч
•  бир чимдим қуритиб, майдаланган шивит

Тайёрланиши:

1.  Брюссель карамини кастрюлкадаги намакоб сувга соламиз.
2.  8-10 дақиқа давомида карам юмшагунча қайнатиб олинади.
3.  Алоҳида, кичкина идишда сарёғ, асал, горчица, туз, мурч ва қуритилган шивитни аралаштириб олинг.
4.  Карамни дастурхонга тортишдан олдин унинг устидан тайёр соусни қуйинг.

Помидорли салат 

Керакли масаллиқлар:

•  3 дона янги узилган помидор
•  1/2 авокадо
•  1/2 бош пиёз
•  2 ош қошиқ лимон шарбати
•  2–3 ош қошиқ ўсимлик мойи
•  туз, мурч, кўкатлар

Тайёрланиши:

1.  Авакодани кубик шаклида, майдалаб тўғраб оламиз. Устига лимон шарбати қуйиб, аралаштирамиз. Майдаланган авакадо солинган идишга улар қорайиб қолмаслиги учун данагини ҳам соламиз.
2.  Пиёзни ингичка, халқача шаклида тўғраймиз, устига қайноқ сув солиб, 2-3 дақиқага олиб қўямиз. Кейин сувини тўкиб, пиёзни совитишга олиб қўямиз.
3.  Помидорни майда қилиб тўғраймиз.
4.  Салат идишига авокадо, пиёз ва помидорни солиб, таъбга кўра туз, мурч соламиз, устидан ёғ қуямиз. Дастурхонга тортишдан олдин авакадо данагини олиб қўямиз ва устини кўкатлар билан безаймиз.

Картошкали котлетлар

Керакли масаллиқлар:

•  3 ош қошиқ ўсимлик ёғи
•  450 г картошка
•  туз ва мурч

Тайёрланиши:

1.  Картошкани катта тишли қирғичдан ўтказинг.
2.  Уни порция қилиб, докага солиб, сувини сиқиб олинг.
3.  Товада ёғни қиздириб олинг.
4.  Ёғ қизигандан кейин қирғичдан чиқарилган картошкани товага бир текисда ёйиб чиқинг. Бу қатламнинг қалинлиги 1 см.дан ошмаслиги керак. Унга таъбга кўра туз ва мурч сепинг.
5.  5-7 дақиқа давомида қовуринг, кейин ҳосил бўлган кулча нонни ағдариб, яна          5-7 дақиқа қовуринг.

Тухумли цукини 

Керакли масаллиқлар:

•  ўртача катталикдаги 2 дона цукини 
•  1/2 пиёла ун
•  2 дона тухум
•  2 ош қошиқ туз
•  1–2 ош қошиқ зайтун ёғи

Тайёрланиши:

1.  Цукинини 0,5-1 см қалинликда тўғраб олинг.
2.  Битта тарелкага ун солинг, иккинчисига тухум чақиб олинг. Ҳар бир тарелкага 1 ош қошиқдан туз солиб, яхшилаб аралаштиринг.
3.  Товага ёғ солиб, ўртача оловда қиздиринг.
4.  Цукини бўлакчаларини аввал унга булаб олинг, кейин тухумга ботиринг ва товага жойланг.
5.  Унинг ҳар иккала томонини 3-4 дақиқа давомида тилла рангга киргунча қовуринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!