“Реал” ва “Манчестер Сити” ЕЧЛ ярим финалига чиқди

10:26, 13 апрель

Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Реал” ўз майдонида “Вольфсбург” футболчиларини қабул қилди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 16, 17 ва 77 дақиқаларида Роналду томонидан киритилган голлар “Реал”ни ярим финалга олиб чиқди.  

ЕЧЛ 1/4 финал. Жавоб ўйини
Реал Мадрид – Вольфсбург 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 15 Роналду, 2:0 – 17 Роналду, 3:0 – 77 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Модрич (Варан, 90), Каземиро, Кроос, Бэйл, Бензема (Хесе, 84), Роналду.
Вольфсбург – Бенальо, Виейринья, Налдо, Данте, Родригес, Гилавоги (Дост, 80), Луис Густаво, Бруно Энрике (Калиджури, 72), Арнольд, Дракслер (Крузе, 32), Шюррле.
Огоҳлантиришлар: Арнольд (45), Луис Густаво (76), Роналду (80), Данте (85), Виейринья (90).
Дастлабки учрашув: 0:2

Чорак финалнинг яна бир ўйинида “Манчестер Сити” ўз майдонида “ПСЖ”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда Кевин Де Брюйне киритган ягона гол “шаҳарликлар”га ярим финал йўлланмасини берди. 

Манчестер Сити Англия – ПСЖ Франция 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 де Брюйне.
Манчестер Сити – Харт, Санья, Отаменди, Мангаля, Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Навас, де Брюйне (Туре, 84), Сильва (Делф, 87), Агуэро (Ихеаначо, 90).

ПСЖ – Трапп, Орье (Пасторе, 61), Тиаго Силва, Маркиньос, ван дер Виль, Рабьо, Мотта (Лукас, 44), Ди Мария, Максвелл, Ибрагимович, Кавани.

Огоҳлантиришлар: Трапп (29), Пасторе (67), ван дер Виль (68), Фернандиньо (72).
Дастлабки учрашув: 2:2

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!