Шоҳруҳхон Навоийда афсонавий қаҳрамонни учратди

10:30, 13 апрель

Хонанда Шоҳруҳхон айни пайтда Навоий вилоятида ўтказилаётган “Биз буюк фарзандларимиз” ёшлар фестивалида иштирок этмоқда. Хонанда фестивалдаги чиқишларини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб бормоқда. 

Куни кеча Шоҳруҳҳон Instagram`даги саҳифасига жойлаган сурат эътиборимизни тортди. “Навоийда Ип Мэнни учратдим” деб номлади хонанда бу суратни. Унда Шоҳруҳхоннинг афсонавий кино қаҳрамон Ип Мэнга жуда ўхшаш йигит билан суратга тушганини кўриш мумкин. 

Хонанданинг мухлислари изоҳларда йигитнинг ҳақиқатдан ҳам Ип Мэнга ўхшашини айтиб ўтган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!