Британиялик аёл чиройли селфи учун 17 минг доллар сарфлади

10:54, 13 апрель

Буюк Британиянинг Ричмонд шаҳрида яшовчи аёл селфи суратларда чиройли кўриниш учун пластик жарроҳлик амалиёти учун 17 минг доллар сарфлади, деб ёзади “Lenta.ru”.

28 ёшли Шелли Скиннс бурни ва ияги шаклини ўзгарди, шунингдек кўзойнак тақишдан қутулиш учун кўриш қобилиятини яхшиловчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

“Ваниҳоят селфиларим ўзимга ёқадиган бўлди ва бундан ўзимни енгил ҳис этаяпман”,—дейди Шелли.

Скиннс 16 ёшидан бошлаб селфига тушишга қизиқади. Бироқ унга юзидаги айрим жиҳатлар ёқмасди. Шунинг учун ҳам у пластик жарроҳлик орқали ўзгаришга қарор қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!