Ўзбекистонлик 13 ёшли Далер Шавкатов Испаниядаги рақс танловида биринчи ўринни эгаллади(Видео)

11:24, 13 апрель

Самарқанд шаҳридаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Далер Шавкатов Испанияда ўтказилган Dancing Catalonia халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради “Gazeta.uz”.

Айтиб ўтиш керакки, бу Далернинг халқаро миқёсдаги иккинчи йирик ғалабаси. У ўтган йили Латвия пойтахти Рига шаҳрида ўтказилган халқаро рақс танловида ҳам Гран-при совриндори бўлган эди.  Ўшанда Ригага еттита давлат вакиллари ташриф буюрган эди. Биргина Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 25 киши мазкур танловда иштирок этган. Далер ўз рақслари билан ҳакамлар ҳайъатини лол қолдириб, қолган иштирокчиларга ютиш имконини қолдирмади. Ўшанда Далер Испания рақс қўмитаси президенти Давид Жапаридзенинг қўлидан Dancing Catalonia халқаро танловида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификатни қабул қилиб олди. Мазкур танлов март ойида Испаниянинг Ллорет-де-Мар шаҳрида ўтказилди. Унда 11 мамлакатдан келган 200 нафардан кўпроқ иштирокчилар ўз истеъдодини намоён қилди. Далер Шавкатов Street Dance номинациясида биринчи ўринни эгаллади. 

Қуйида Далернинг Рига шаҳридаги чиқишини томоша қилишингиз мумкин:

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!