Буюк Британияда ейиладиган келин кўйлаги тайёрланди

12:05, 13 апрель

Британияда илк марта еса бўладиган келин кўйлаги тайёрланди. Мазкур “либос” Лондонда 16-17 апрелда бўлиб ўтадиган қандолат кўргазмасида намойиш этилади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Ўзига хос қандолат маҳсулоти устида Сильвия Эльба, Иветт Марнер ва рассом Ильинка Рниклар ишлади. Аёллар ейиладиган келин кўйлагини 300 соатда пишириб бўлди.

Ширинликнинг узунлиги 170 сантиметр, оғирлиги 75 килограмм. Кўйлакни пишириш учун минглаб вафли бўлаклари,35 килограмм  мева шираси ва 3 килограмм торт безаклари ишлатилди. 

Торт ўта нафис ва нозик кўриниши билан келинлар кўйлагининг худди ўзгинаси, аммо уни кийиб бўлмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!